Фозил Мусаев тўлиқ ўйнади, "Ал Муайзир" дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
7 дек 2013, 19:03
Кеча Қатар юлдузлар лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Ал Муайзир" клуби сафарда "Ал Хор" меҳмони бўлди. Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда Фозил Мусаев доимгидек тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди. "Ал Муайзир" 11та турдан сўнг 8 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.

Клуб навбатдаги ўйинни 10 декабрь куни сафарда "Ал Сайлия"га қарши ўтказади.

"Ал Хор" - "Ал Муайзир" 0:0

Қатар юлдузлар лигаси мусобақа жадвали

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia