UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  0 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  3 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  14 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  4 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  10 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда Янгиликлар

Фотофакт. Бухоро спорт мажмуаси майдони аянчли аҳволда

ПФЛ бундан хавотирда.

ЎзПФЛ Бухоро спорт мажмуаси майдони юзасидан ўз хавотирини билдириб ўтди.

"2023 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган "Бухоро" футбол клуби қишки трансфер ойнаси якунига 19 кун вақт қолган бўлса-да, ўз сметасини келишиш масаласида ЎФА билан алоқага чиққани йўқ. Бунинг ўрнига "Бухоро" қатор янги футболчилар билан шартнома имзолади ва Анталияга жўнаб кетди. 

Лига мутахассислари 26 январь куни "Бухоро спорт мажмуаси" ҳамда клуб қароргоҳини ўрганди. Катта мажмуа ўз фаолиятини давом эттириши кўплаб бухоролик спорт мухлисларини хурсанд қилган бўлса-да, футбол нуқтаи назаридан бу ерда майдон масаласига профессионал ёндашув мавжуд эмас. Республика бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сураётганидан келиб чиқиб, қатор футбол клублари ўз майдони майсаси устини махсус қоплама билан ўраб чиқишга улгурган. Аммо қайта фойдаланишга топширилганига бир йил ҳам тўлмаган Бухоро спорт мажмуасида бу иш пайсалга солинган. Оқибатда яна ўн йиллар хизмат қилиши лозим бўлган майдон майсаси ҳолатида салбий томонга ўзгариш мавжуд. 



Лига ўтган йилнинг 30 октябрь санасида Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувини айнан Бухоро шаҳрида ташкил этганди. Шундан кейин 29 ноябрь куни Лига расмий сайти майдонлар масаласи юзасидан катта материал чоп этди. Бунда Бухородаги марказий майдон масаласига ҳам тўхталинган бўлиб, эндиликда уни яхши ҳолатда сақлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим эканлиги борасида сўз борган. Бироқ "Бухоро" футбол клуби ҳам, "Бухоро спорт мажмуаси" ҳам катта эҳтимол билан бунга вақт ажрата олмаган. 

Шундан келиб чиқиб, Бухоро спорт мажмуаси парвариши учун ажратилиши лозим бўлган сумма ҳамда майдон техникаси учун йўналтирилиши лозим бўлган сумма "Бухоро" футбол клуби сметасига киритилмаган тақдирда мазкур клуб шартномалари Лига томонидан қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур сметадан "Бухоро" футбол клубига қарашли қароргоҳни капитал таъмирдан чиқариш масаласи ҳам ўрин олиши шарт. Ўз қароргоҳи майдони ва унинг моддий техник базаси талабга мутлақо жавоб бермайдиган футбол клубининг хориж йиғинида иштирок этиши ҳамда легионер футболчилар билан шартнома имзолаши Лига сўнгги уч йилдан буён футбол клубларига қўйиб келаётган талабга мутлақо мос келмайди. 



Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятидан клубдаги вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрайди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика