UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  82 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  23 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0 Янгиликлар

ФОТО МАҚОЛА: "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0

Қўқондаги стадионда бўлиб ўтган ўйиндан туширган суратларимизни томоша қилинг.
Нима учун кеч дейсизми? Газеталар тезроқ ўз саҳифаларини босиб чиқаришларини кутиб, атайин расмларни сайтга жойламай турган эдик. Ҳақ бериш тугур, манбани ҳам қирқиб ташлайдиган шоввоз газеталаримиз бор.



Стадиондаги мухлислар қани дейсизми? Ооооо, нимасини айтасиз... Бундай мухлисларни алоҳида галерея қилиб қўймасам ўзимни кейин кечира олмас эдим. Бироз кутасиз, икки соат ўтмай яна бир галерея.




Азиз Тўхтабоев ҳам "дода" расмга тушиб қўйди. Кримецга "корпус" қўяман деб учиб кетишига сабаб бўлди. Бу ўйинчини кўпчилик танийди. Азиз 2007 йил "Қурувчи"нинг (ҳозирги "Бунёдкор") ғалабали сериясига нуқта қўйган эди. Олий лиганинг тўртинчи турида "Трактор" сафарда "Қурувчи"ни 1:0 ҳисобда мағлубиятга учратган эди.




Маъруф Зокиржонов (№15) "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумни "Қўқон-1912"да бошлаган ҳимоячи ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп тепяпти. Ўйини чакки эмас. У "Пахтакор"да Искандеров, Козак ва Сергеев каби футболчилар билан бир синфда таҳсил олган.




Азиз Ашуров 2005 йил олий лигада ўз дебютини нишонлаган. Қўқонлик дарвозабоннинг дебюти, ўша йиллари анча кучли бўлган "Нефтчи" жамоасига қарши кечган. 5 август куни Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган. Вадим Абарамов томонидан аввалига асосий таркибга, кейин олимпия терма жамоасига жалб этилган посбонга нима учундир олий лига жамоаларимиз ишонч билдирмайдилар.



90+1 - дақиқа. Майдонда кичик танаффус. 0:0 ҳисоби майдон эгалари учун айни муддао. Қўқонда ҳақиқий байрам.

Қўқон кундалигини давомини ҳам бироздан кейин сайтимизда ўқийсиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика