Фонсека Луис Суаресни уятсиз, қўрқоқ ва руҳий касал деб атади
08 апр 2016 15:08
Янгиликлар
Фонсека Луис Суаресни уятсиз, қўрқоқ ва руҳий касал деб атади
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг собиқ агенти Даниэль Фонсека футболчини танқид қилди.
Олдинроқ Суарес "Насьонал"дан "Гронинген"га ўтишида Фонсека унга қўлга киритилган маблағнинг 20% беришни ваъда қилиб, ҳозиргача буни амалга оширмаганини айтган.
"Суарес ёлғон гапиряпти. У ҳозиргача психолог хизматидан фойдаланади, аммо бу фойда беряпти дея олмайман. У психологини алмаштириши керак ёки психиатрга мурожаат қилиши лозим. Суарес хатто санайдиган ҳолатда ҳам эмас, бунинг учун у бармоқларидан фойдаланиши керак. Тўғрисини айта қолсин. У қўрқоқ ва уятсиз инсон" - дейди Фонсека.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар