ФНЛ. Денисов асосийда тушган баҳсда “Ротор” ғалаба қозонди

Eldor Akmurzayev
15 мар 2020
Россия Миллий футбол лигаси (ФНЛ)нинг 27-тури доирасида “Шинник” уйда “Ротор”ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Баҳсдаги ягона голни эса 56-дақиқада Камиль Муллин урди. Меҳмонлар сафидаги ўзбекистонлик ҳимоячиси Виталий Денисов эса учрашувни тўлиқ ўтказди.

Бугунги ғалабадан кейин роторликлар турнир жадвалида 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Шинник – Ротор 0:1 (0:0, 0:1)

«Арена Химки»

Гол: 0:1 – 56 Муллин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia