Флик: “Ўйин топ даражада кечмади, аммо мен мамнунман”
31 янв 2021 09:55
Янгиликлар
Флик: “Ўйин топ даражада кечмади, аммо мен мамнунман”
“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслига 19-тури доирасида “Хоффенхайм” (4:1) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
“Ҳар иккала жамоа футбол ўйнашни истагани кўриниб турди. “Хоффенхайм” айниқса, биринчи бўлимда бир қатор голли вазиятларни ярата олди. Мануэль Нойер бир нечта “сейв”ларни намойиш этишга мажбур бўлди.
4:1 - жуда яхши натижа. Биз қаторасига тўртта ўйинда ғолиб чиқдик ва 12 очко жамғардик. Айнан ғалабали ўйинлар учун ҳаракат қилаяпмиз.
Яхши ўйин кўрсата олдик. Ҳаммаси топ даражада бўлмаган бўлсада, мен ўйинимиздан мамнунман. Иккита мағлубиятан кейин яна ғалабали одимлашни истагандик. Буюк жамоаларни айнан шу хислат бошқалардан ажратиб туради.
Жамоам ўйини шуни кўрсатдики, улар ягона мақсад сари тезда жипслашиб, уни амалга ошира олишади. Бу футболчиларнинг ўзига ҳам ишонч бахш этади”, деди Флик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар