Флик ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида: "Осон бўлмайди, аммо олдимизга катта мақсадлар қўйилган"

Sherzod Nurmatov
2 апр 2022, 20:07
Германия бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.

Унга кўра Германия Испания, Япония ва Коста-Рика/Янги Зеландия билан бир гуруҳдан жой олди.   

"Осон бўлмайди, аммо олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Ҳаммамиз учун ёрқин, қизиқарли гуруҳ. 

Япония жаҳон чемпионатида мунтазам қатнашади. Кўпчилик футболчилари Бундеслигада тўп тепишади, демак, улар юқори маҳоратга эга. Умуман олганда, биз Япония билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эдик, аммо энди, бу ҳақда ўйлашнинг ҳам ҳожати йўқ.

2006 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Коста-Рика билан ўйнаганмиз ва ўша ўйиндан (4:2) бизда ёқимли хотиралар қолган. Жамоаларнинг ҳеч бири қотиб қолмаган, ҳамм кучаймоқда.

Биз гуруҳдан чиқишимиз лозим", – деди германиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Espana