

"Биз ҳар бир ўйинга рақибни чуқур ўрганган ҳолда тайёрланамиз. "Бавария" ҳаётимда алоҳида ўрин тутади – бу ажойиб клуб, у ерда кўплаб танишларим бор, футболчилар ва раҳбариятдагилар билан илиқ алоқадаман. Мюнхендаги даврдан менда ажойиб хотиралар қолган. Аммо энди янги давр ва мен жараёндан завқ оляпман. Бу ерда ["Барселона"да] бўлишдан баҳтиёрман. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашмоқда, бу эса бизни янада кучлироқ меҳнат қилишга ундамоқда. Балки, чиндан ҳам, мен "Бавария"ни бироз яхшироқ биларман. Нима бўлганда ҳам бу қийин учрашув бўлади. Бу Чемпионлар Лигаси ва унда энг кучли клублар иштирок этади".



