"Фиорентина" Торрейра билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
30 апр 2021, 10:48
"Арсенал" хавбеки Лукас Торрейра Италия чемпионатига қайтиши мумкин.

25 ёшли уругвайлик футболчига "Фиорентина" даъвогарлик қилмоқда, клуб ўйинчи билан шартнома имзолаш учун барча ишни амалга оширмоқчи. Лукас ҳозирда ижара асосида "Атлетико"да тўп тепмоқда.

Хабарларга кўра, "Милан" ва "Рома" ҳам Торрейра учун даъвогарлик қилишмоқда.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›