"Фиорентина" раҳбарияти билан Влаховичнинг агенти ўртасида келишмовчилик содир бўлди
06 окт 2021 08:16
Янгиликлар
"Фиорентина" раҳбарияти билан Влаховичнинг агенти ўртасида келишмовчилик содир бўлди
"Фиорентина" форварди Душан Влахович итальян клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортди.
Бу ҳақда клуб президенти Рокко Коммиссо ҳам айтиб ўтди. Раҳбарият ва сербиялик футболчининг агенти ўртасида келишмовчилик содир бўлди.
Италия клуби 21 ёшли сербияликка 4 миллион евролик маош ва 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди.
Аммо, ўйинчининг агенти футболнинг трансфери амалга ошса, ундаги музокаралар ўтказиш бўйича эксклюзив ҳуқуқни талаб қилган. Шунингдек, у форварднинг кейинги сотувидан 10% олмоқчи бўлган.
Влаховичнинг "Фиорентина" билан тузган шартномаси 2023 йилда якунига етади. Олдинроқ клуб президенти Рокко Коммиссо форвард бўйича барча, жумладан "Атлетико"нинг августдаги 70 млн евролик таклифни рад этган эди.
Фикрлар