UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  5 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

Финал олдидан. "Мақтанчоқлик – менинг услубим эмас". 2012 йил - тарихда қолган Пирло ва Англия тўқнашуви (Жо Хартни "тинчитган" паненка) Янгиликлар

Финал олдидан. "Мақтанчоқлик – менинг услубим эмас". 2012 йил - тарихда қолган Пирло ва Англия тўқнашуви (Жо Хартни "тинчитган" паненка)

Ўшанда ҳам италияликлар ЕВРО финалига етиб боришганди.

Италия ва Англия Евро"да охирги марта 2012 йил тўқнаш келган. Чоракфиналнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган ва барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлганди. 

Дастлабки икки зарбадан кейин италияликлар 1:2 ҳисобида ортда қолаётганди – Монтоливо имкониятидан унумли фойдалана олмаган. Харт эса руҳан кучга тўлганди. Шу паллада тўп олдига Пирло келади, Жо унга қараб кулимсираб турар ва турган жойининг ўзида сакраб-сакраб қўярди.  

Андреага буларнинг умуман фарқи йўқ эди. У хотиржам керак деб ҳисоблаганича қадамларни ташлади, тезлик олди, дид билан (Паненка услубида) тўпга зарба берди ва у дарвоза тўрига бориб тегишини томоша қилиб турди. Харт рақибидан бу қадар совуққонлик ва ўзига нисбатан паст назар билан қарашни кутмаган чоғи, беўхшов ҳаракати билан ўзидан ўнг томонга йиқиларди.


Паненкадан кейин Англия ўзига кела олмади: Янг кучли зарб билан тўсинни нишонга олди, Коулнинг зарбасидан кейин эса Буффон ўзини кўрсатди. Шу тариқа Италия Евро-2012 ярим финалига йўл олди.  

Пирло эса ўша Италиянинг асосий фигураси эди 


Андреа Евро-2012 олдидан фаолиятидаги муҳим "перезагрузкани" амалга оширди: "Юве" билан скудеттога эга чиқди, мавсумнинг энг яхши ассистенти бўлди ва А Серия мавсум рамзий термасидан жой олди 

Агар Европа чемпионат  2011 йилда ўтказилганда, Пирло катта эҳтимол мусобақада ўйнамасди.

2010/11-йилги мавсум "Милан" сафида футболчи учун ўта омадсиз бўлди. Бунга жароҳатлар ва Макс Аллегри билан бўлган муносабатлар сабаб бўлди. Пирло мавсум учрашувларининг ярмида ҳам майдонга тушмади. "Милан" А Серияда зафар қучди, лекин Андреа таркибдан тушиб қолди. Спортчи 32 ёшга қадам қўйган, "Милан" келишув муддатини узайтиришни истамади ва хотиржам уни "Ювентус"га қўйиб юборди. 


"Андреа менга жамоамизга ўтаётганини айтганида, ҳаёлимга келган биринчи фикр: "Яратган бор". Унинг даражасидаги ва имкониятлари эга ўйинчи... Унинг эркин агентлигини-ку айтмаса ҳам бўлаверади. Менимча бу аср трансфери!" – ҳайратланган Буффон. 

Конте қўл остидаги "Ювентус"да ярим ҳимоячи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказади. Пирло йўл-йўлакай жамоа асосий таркибидан жойни кафолатлаб қўйди, мураббий унинг учун идеал позиция топа олди – Видаль ва Маркизионинг ўртасида, – ушбу нуқтадан Андреа ҳужумларни ривожлантиришга ёрдам берарди. 

Пирлонинг ўша мавсумдаги устунлигини статистика билан тушунтириш жуда осон: 100 ортиқ яратилган имкониятлар, 2643 узатма (А Сериядаги энг яқин тақибчидан "бор йўғи" 500 тага кўпроқ), узатмалар аниқлиги – 86,8% (бутун Европада фақат Хавида бундан яхшироқ кўрсаткич). 

Италия чемпионатининг 35 ўйинида у 3 та гол урди ва 13 та голли узатма етказиб берди. Пирло билан "Юве" скудеттони қўлга киритди. Бундай ўйинидан кейин уни табиийки чемпионат рамзий термасига ҳам киритишди. 

Пирло Англияга қарши идеал ўйин ўтказди (ва бутун Евро"да зўр ўйин кўрсатди). Унинг айтишича инглизлар ЕЧЛ-2012 финалидаги "Челси" каби ўйнашган 

"Пирло – даҳо. Баджо иккиси Италия футболидаги сўнгги 25 йилликнинг буюк иқтидорлари ҳисобланади", – Буффон Евро-2012"да елкама-елка ҳаракат қилган жамоадошини шундай таърифлаган

Андреа Европа чемпионатига идеал спорт формасида етиб келади. Ҳамда буни илк дақиқалардан исботлай бошлади. Биринчи тур Испания (1:1)га қарши Пирло Ди Наталега голли узатма етказиб берди, Хорватия билан иккинчи турда жарима зарбасидан гол урди, гуруҳ босқчичининг охирги турида эса Ирландия билан ўйинда (2:0) яна бир ассист. Гуруҳ босқичининг уч учрашувидан иккитасида уни "Энг яхши" деб топишди.


Чоракфиналда Англия рўбаро келди. Ходжсон қўл остида инглизлар асосий урғуни мустаҳкам ҳимояга қаратишган, шунинг учун ёрқин футболни кутишга хожат йўқ эди. Жамоалар илк дақиқаларданоқ хавфли вазиятлар яратишди, аммо дастлабки 45 дақиқада бошқа арзирли вазият бўлмади.

Англия термаси собиқ футболчиси Крис Уоддл шунда ҳам Пирлони ҳеч ким қўриқламаётганидан норози бўларди: "Ҳеч ким Андреани ёпмаяпти, Пирло эса тинмай Балотелли ва Кассанога узатмаларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бундай рақиб билан ҳимоя чизиғи мунтазам равишда баланд ўйнай олмайди".

Танаффусдан кейин Италия тўлиқ устунликка эга бўлди. "Иккинчи бўлимдаги ўйинни томоша қиларкансиз, жамоалар даражасидаги фарқ инглизлар учун ўта уятли эди", – дерди "Ливерпуль" собиқ футболчиси Алан Хансен

Ўйин охирги дақиқаларида ҳамда гол барибир урилмаган овертаймда ҳам Италия яққол устунликка эга бўлсада, тўп дарвозага бормади. Қўшимча таймларни қўшиб ҳисобласа италияликлар дарвоза томон 47 марта зарба берди, улардан 20 таси – мўлжалга аниқ борди. Англияда эса 12 та зарба ва уларнинг учдан бир қисмигина мўлжалга аниқ борди. 

Бу ерда шунингдек Пирлонинг самарали ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Англия билан беллашувда у 131 та аниқ узатмани амалга оширди – инглизларнинг барча ярим ҳимоячиларининг узатмаларини қўшгандан ҳам кўпроқ. Бу Европа чемпионатлари тарихидаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. 



Андреанинг ўзига рақиб ўйин услуби ёқмайди: "Англия жуда эҳтиёткор ва ҳисоб-китобли ўйин кўрсатди. Улар чуқур ҳимояга жойлашиб олишди, ЕЧЛ финалида "Челси" "Бавария"га қарши шундай ўйнаганди. Улар учун пенальтининг ўзиёқ яхши натижа эди".

Паненка тарихи: бу мақтанчоқлик эмас, охирги паллада бундай зарбани ўйлаб қолдим

Монтоливонинг пенальтилар сериясидаги хатосидан кейин, Англия кутилмаганда устунликка эга бўлди. Аммо Пирло барчасини ўзгартириб юборди.

"Дарвозабон ғалати ҳаракатлар қилаётганига эътибор бердим, керакли паллани кутиб, у жойидан қўзғалиши билан зарбани амалга оширдим. Айнан ўша лаҳзада тўпни бироз ҳавога кўтариб, тўпни йўллаш қулайроқ эди", – дейди у.

Автобиографиясида Андреа Паненка ҳақида батафсилроқ айтиб ўтган. "Югуришни бошлаганимда ҳам қандай зарба бериш ҳақида бир қарорга келмагандим. Шунда дарвозабон қимирлади. Бу шунчаки импровизация, аввалдан ўйланган режа эмас. Мен томондан мақтанчоқлик бўлмаган – бу менинг услубим эмас". 

Шундай бўлсада, Пирло ўзининг "паненкаси" рақибни руҳан синдиришга ёрдам берганини тан олади. "Ҳа, бу ўйин боришини ўзгартирди. Харт ўзига жуда ишонч билан ҳаракатланарди ва бундай гол руҳан зарба бўлди. Уни енгиш учун ностандарт ҳаракат керак эди. Пенальти – жуда ҳам шахсий иш". 




Ярим финалда Германияга қарши ўйин (2:1)да Пирло яна юқори савиядаги учрашув ўтказди – мисол учун Балотелли ҳисобни очган ҳужумни айнан Андреа бошлаб берганди.

Евро-2012 "Энг яхши футболчиси" номига Пирло ва Иньеста даъвогарлик қиларди (финалгача уларнинг ҳар иккиси уч мартадан ўйиннинг энг яхши футболчилари деб топилганди), бироқ барчаси ўзаро тўқнашувда ҳал бўлди. Италия йирик ҳисобда Испанияга (0:4) ютқазиб қўйди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика