UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   7 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Финал, ОФК ва "Бунёдкор" стадионининг чими ҳақида Янгиликлар

Финал, ОФК ва "Бунёдкор" стадионининг чими ҳақида

Кеча "Бунёдкор" стадионида Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинни томоша қила туриб, стадион майсасига эътибор қаратдим. Бу стадионда бир неча кун аввал U-23 Осиё кубоги финали ўтказилганди. Финал айнан шундай сифатдаги майдонда ўйналгани эсга тушди. Бу эса бироз дилни хира қилди. Тимур Кападзе ҳам ярим финал ва финал ўйинлари "Бунёдкор" стадионида ўтаётгани борасида фикр билдирганди. Мураббий чим сифати ва дим ҳаво футболчиларга ноқулай эканини таъкидлади.


Шундай экан, финал ўйини учун нега айнан "Бунёдкор" стадиони танланди? "Пахтакор" эмас?

Гап шундаки, финал ўйинининг "Бунёдкор" майдонида бўлиши шу йилнинг февраль ойидаёқ маълум эди. Бунга Ироққа қарши ўйиндаги "тошбўрон"нинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. 2022 йилнинг 17 февраль куни мусобақа тақвими ва ўйинларнинг қайси стадионда бўлиши аниқ бўлганди. ОФК эса ўз режаларини қисқа муддат ичида ўзгартирмайди. Демак, чим қандай аҳволда бўлишидан қатъий назар, финал барибир "Бунёдкор"да ўтказиларди.


ОФК "Бунёдкор" чими бундай аҳволга тушишини мусобақадан тўрт ой аввал, олдиндан кўра билиши мумкинмиди?

Буни башорат қилиб бўлмасди дейишингиз мумкин. Аммо ундай эмас. ОФКда "Бунёдкор" стадионининг майсаси бўйича катта тажриба бор эди. Эсингизда бўлса, 2021 йилги ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари айнан Тошкентда ўтказилганди. ОЧЛ-2021 мусобақасининг олтинчи тур ўйинларидан кейин "Бунёдкор" стадионининг чими жуда ҳам ачинарли аҳволга келиб қолганди. Демак, U-23 Осиё кубогида ҳам тахминан шунга ўхшаш ҳолат юз бериш эҳтимоли катта эди.  Айнан шу сабаб ҳам мусобақанинг энг муҳим ўйини бўлмиш финал баҳси "Пахтакор" стадионида ўтказилиши нисбатан яхши қарор бўларди.  "Пахтакор" ва "Бунёдкор"  стадионларининг сиғими деярли бир хил. "Пахтакор" стадионининг аъло даражаги чими тарози палласида "Бунёдкор"даги бизга кўринмайдиган устунликларни босиб кетарди, назаримда. "Тошбўрон" воқеаси? Йўқ. Дейлик, ОФК 4 ой олдин финални "Пахтакор"га белгилаганда, "тошбўрон"дан сўнг ҳам финал барибир "Пахтакор" стадионида бўларди. Ироққа қарши ўйиндан сўнг кўриниб қолган камчиликлар эса тезда бартараф этиларди. Хавфсизлик чоралари кучайтириларди.

Шу ўринда қизиқ факт. Расмий маълумотларга назар ташласак, Ироққа қарши чорак финал ўйинимизга Саудия Арабистонига қарши финал баҳсидан кўра кўпроқ томошабин ташриф буюрган: 32700 га 32268. "Ироққа қарши ўйин бепул эди", — дейишингиз мумкин. Аммо ЎФА берган маълумотга кўра, финал ўйини учун чиқарилган барча чипталар ҳам сотиб бўлинганди. Демак, финал ўйинида "Бунёдкор" стадиони тўлиши керак эди. 34000 дан 32268 ни айирсак, 1732 сони келиб чиқади. Пайқаганингиздек, бу финал ўйинида стадионда қолиб кетган бўш ўриндиқларнинг тахминий сони. Бу рақамни бошқачасига "стадион ташқарисидаги чайқовчиларнинг қўлларида қолиб кетган чипталар сони", — деб атасак ҳам ҳеч ким хафа бўлмаса керак. 

Уйғонинг, ухлаётганингизда сизни тўнаб кетишди – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўйини чипталари сотиб бўлинди


Ўзбекистон - Саудия Арабистони / Ўзбекистон - Ироқ  ўртасидаги ўйинларга ташриф буюрган мухлислар сони:


Ўтган йилги ОЧЛ гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилган "Бунёдкор" стадионнинг 6-турга келиб, қай аҳволга тушганини ўзингиз кўришингиз мумкин.

ОЧЛ-2021, 7 июль. "Гамба Осака" ва "Тампин Роверс" (8:1) ўртасидаги олтинчи тур ўйинидан олинган кадрлар:


"Бунёдкор" стадиони роппа-роса бир йилдан кейин деярли ўша аҳволга тушди. Фарқли жиҳати, айнан шу ҳолатдаги чимда U-23 Осиё кубогининг финал ўйини ўтказилди, ОЧЛ гуруҳ босқичининг ўткинчи ўйини эмас.

Балки, финалда айнан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйнагани учун бу нарсага ортиқча эътибор бериб юбораётгандирмиз. Бироқ ярим финал, финал учрашувларига нейтрал кўз билан қараганда ҳам "Бунёдкор" стадионида ўтказилган баҳсларда чим фактори жамоалар ўйинига салбий таъсир ўтказганини инкор қилиб бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, мусобақа тарихга айланди. U-23 Осиё кубоги эса бизга унунтилмас онларни тақдим этди.

"Бунёдкор" стадионининг чими эса "Хайрият, қутулдим", деб турган бир паллада, уни "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви (20 кун ичидаги 10-ўйин) кутиб турарди... 

Муаллиф фикри таҳририят нуқтайи назарини ифодаламаслиги мумкин. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика