UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  7 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  53 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  6 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  8 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди? Янгиликлар

Сидней-2000. Шацких, Алиқулов, Акопянц, Солиевлар авлоди қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?

Париждаги Олимпиадага йўлланма берувчи Қатардаги U-23 Осиё Кубоги стартига тобора оз қолмоқда.

Бири жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпия ўйинлари. Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари дастлабки уринишини (1996 йилги Атланта Олимпиадаси) ёдга олгандик. Бугун вакилларимизнинг Сидней-2000 Олимпия ўйинлари йўлидаги иштирокига тўхталамиз. 

2000 йилги мусобақада Осиёдан кимлар қатнашган? 

Сиднейда ўтказилган Олимпиадага ҳам Осиёдан учта жамоа борган: Жанубий Корея, Япония ва Қувайт. Бу жамоалардан фақат Япония кейинги босқичга чиққан. Жанубий Корея билан Қувайт гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, ўз иштирокини якунлаган.

Сидней-2000 Олимпия ўйинларида Камерун мусобақа ғолиби бўлган. Камерун U-23 терма жамоаси финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этган. Ўйин 2:2 ҳисобида тугайди ва лотереялар баҳси 5:3 ҳисобида африкаликлар фойдасига якун топади. Бронза медаллар учун кечган баҳсда Чили АҚШни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.


Ўзбекистон йўлига ким тўғаноқ бўлган?

1996 йилги Олимпия ўйинлари саралаш босқичида бизни Қозоғистон терма жамоаси гуруҳда қолдириб кетганди. Буни қарангки, Сидней-2000 йўлида ҳам Қозоғистон бизни ортда қолдириб кетган.

Осиёда саралаш икки босқичда ўтказилган. Биринчи босқичда 35 жамоа 9та гуруҳга бўлинган ҳолда курашган. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга чиққан. Иккинчи босқичда 9та жамоа 3тадан 3 гуруҳга бўлинган ва фақат гуруҳ ғолибларигина Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.


Ўзбекистон қайд этган натижалар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш баҳсларининг 5-гуруҳида иштирок этган. Бу гуруҳда 5та жамоа кураш олиб борган: биздан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон. 

1-тур. 03.04.1999

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1

2-тур. 10.04.1999

Ўзбекистон - Тожикистон 3:0

3-тур. 24.04.1999

Туркманистон - Ўзбекистон 1:1

4-тур. 15.05.1999

Ўзбекистон - Қозоғистон 0:2

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев (Шерзод Шарипов, 67), Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Олег Собиров, Леонид Кошелев (Умид Исоқов, 79), Хуршид Ғофуров, Вячеслав Пономарёв, Анвар Солиев (Владимир Шишелов, 60), Максим Шацких, Андрей Акопянц. 

Голлар: Самат Смаков, 49. Дмитрий Галич, 72.


5-тур. 29.05.1999

Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Виталий Почуев, Асрор Алиқулов, Равшан Маталиев, Леонид Кошелев, Вячеслав Пономарёв, Максим Шацких (Улуғбек Бақоев, 56), Андрей Акопянц, Владимир Шишелов (Умид Исоқов, 64), Владимир Баранов (Николай Сергиенко, 71), Константин Кузнецов.

Голлар: Дмитрий Галич, 14. Алихан Акказинов, 24. Али Алиев, 89 - Игорь Солошенко, 65 автогол.   

6-тур. 12.06.1999

Ўзбекистон - Туркманистон 3:0


7-тур. 26.06.1999

Тожикистон - Ўзбекистон 0:2


8-тур. 03.07.1999

Қирғизистон - Ўзбекистон 0:2

Кўриб турганингиздек, гуруҳда 8та учрашув ўтказган вакилларимиз шундан 5тасида ғалаба қозониб, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда иккинчи бўлишган. Ҳар иккала мағлубият Қозоғистон билан кечган баҳсда қайд этилган. Қозоғистон ягона мағлубиятини сафарда Туркманистондан қабул қилиб олган.


Гуруҳ ғолиблари

Саралашнинг биринчи босқичи жамоаларни 9та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилганини айтиб ўтдик. Гуруҳ ғолиблари сифатида қуйидаги жамоалар кейинги босқичга йўл олган: 

Қатар

Қувайт

Саудия Арабистони

Баҳрайн 

Қозоғистон

Япония

Хитой

Жанубий Корея

Таиланд

Иккинчи босқичда 9 ғолиб жамоа учтадан уч гуруҳга бўлинган:

"A" гуруҳи: Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар.

"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Баҳрайн. 

"C" гуруҳи: Япония, Қозоғистон, Таиланд.

Ҳар бир гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоа (Қувайт 9 очко, Жанубий Корея 10 очко, Япония 12 очко) Сиднейда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Ўзбекистон терма жамоаси эса Олимпиада сари иккинчи уринишда ҳам биринчи босқичдаёқ ўз иштирокини тўхтатган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика