UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  1 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  5 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19

Финал фотомақоласи - III. Майдонда ғолиблар... Янгиликлар

Финал фотомақоласи - III. Майдонда ғолиблар...

Учрашув якунига етиши биланоқ "Насаф" ва унга бефарқ бўлмаган барча ўзини майдонга урди.

Аввалига Равшан Эрматовнинг финал ҳуштаги янграгач қувонаётганлар тўртга бўлинди. Майдондаги футболчилар, захира ўриндиғидаги мураббийлар штаби ва футболчилар, ВИПдаги жамоа раҳбарлари ва мухлислар.

Айнан шу дақиқалардан бошлаб ёмғирнинг тезлиги ошди. "Насаф" фотомухбири Сардор Нуровнинг аппарати аллақачон "чарчаган"лиги учун у менга ўз соябонини тутиб туришни маъқул кўрди. Натижада "CA" ва "Насаф" фотоархиви учун ишлай бошладик. Шу ўринда "Насаф" ФК раҳбариятидан Сардорни йиллар давомида айта олмай келаётган илтимосини, сайтимиздаги "Насаф" жамоасининг минглаб ўқувчилари номидан илтимос қилардим, Сардорга янги ФОТОАППАРАТ олиб беринг! Ахир ўзи учун эмас, унинг суратлари йиллар ўтгача "Насаф" тарихи учун ас қотади. Ҳеч бўлмаса, кубок мукофотидан футболчилар "ташлаб" юборсалар, янги аппаратнинг пули чиққан бўлармиди... Ҳа, майли... Демак, финал қувончларини томоша қиламиз!



Кубокнинг "мазасини" энди "Насаф" ҳам таътиб кўряпти...


Илк маротаба ФИНАЛдан кейин, финалда ишлаган ҳакамлар бригадаси ва финалчиларга дипломлар тан-танали тарзда топширилмади. Ёмғир баҳона бўла олмайди. Бу биринчи ёмғирли финал эмас...

Бир, икки, уч... Ҳозир Рўзиқул Бердиевни "отишади"

Ана отишди... Рўзиқул Бердиев шу тепаликка чиқишни бир умр орзу қилган бўлса ажаб эмас...


Мақсуд Каримов "бўри бойвочча"ни трибунадан тушириб олди...


Объективни ёмғир томчилари "босиб" олди. Прожектор шуласида суратлар мана шундай ҳолга келди. Ва ниҳоят "қирол Артур" ўз совринини қўлга киритди.


Унда эса ҳамманинг ҳаққи бор...


Ютган жамоа "подиум" ҳақида ўйлармиди. Лекин ПФЛ ва ЎФФ вакилларининг эсдалик учун суратга тушмаганликлари яхши бўлмади...


Бу ерда "подиум", орқадан кубок соҳибининг номи, мушакбозлик, турли рангдаги шарлар бўлиши мумкин эди...


"Насаф" гуруҳининг қўшиқчилари Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиевнинг "Ҳа Барат ака" қўшиғига, боягина дир титираётган жамоа шифокори рақсга тушиб беряпти...

Бежизга "Насаф" жамоасининг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков кечаги ғалабасини отасига бағишламади. Унинг отаси, марҳум Александр Иванковнинг ўзбек футболида тутган ўрни катта ва 17 октябрь унинг туғилган куни эди.


Мақсуд Каримов эса мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдиряпти.


П,С: ОАВларни рухсатсиз суратлардан фойдаланиши ман этилади.

Нодирхўжа Юлдашев


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика