UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  4 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  38 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  29 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  372 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да” Янгиликлар

Филиппо Индзаги: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”

Бу йил Примаверада “Милан”нинг ўйинлари жуда қизиқарли бўлади, ахир бундан буён уларга Филиппо Индзаги мураббийлик қилади. Кеча Индзаги Миланеллода матбуот анжумани берди.
Ўзининг янги иши тўғрисида: “Мен ҳар доимгидек иштиёқга тўламан. Миланеллода бўлиш ҳам бу ўзига ҳос хиссиёт, бу ерда биринчи жамоага яқинликни сезасан. Раҳбарият яъни Галлиани ҳам, Брайд ҳам ёшларга жуда ишонишади. Биз уларнинг юрагида ғолиблик руҳиятини вужудга келтириб тарбиялашимиз керак. Мақсад - уларни биринчи жамоага етиштириб бериш. Мен бундай вазифани менга ишониб топширишганидан жуда хурсандман”.

Жамоа тўғрисида: “34 ўйинчи - бу жуда кўп. Мен ёшига қараб ўтирмайман, агар ўйинчи арзиса - у ўйнайди. Агар ўйинчи аниқ пас беролмаса бу муаммо эмас. Муаммо кайфиятнинг жиддий эмаслигида”.

Ўйин тактикаси тўғрисида: “Биринчи таркиб тактикасини асос қилиб оламиз. Лекин ўйин пайти зарурат туғилса уни ўзгартирамиз. Аллегри 4-3-1-2 тактикасидан фойдаланади”.

Биринчи жамоада хали ҳам 9 рақамли футболканинг эгаси йўқлиги: “Умид қиламанки буни юқори даражали хужумчига беришади. Балотелли ва Эль Шаарави терма жамоа ўйинчилари, шунингдек Паццини, Ньянг ва бошқалар бор. Бизда ҳужум саволининг ечими яхши”.

Аллегри билан муносабати тўғрисида: “У билан муносабатим ажойиб. Лекин бу ҳақда гапириш ортиқча, асосийси бу менинг мўжизакор вазифам, менинг ишим болалар билан”.

Жаноб Индзаги матбуот анжуманини шундай тамомлайди: “Ёшлар билан ишлаш ҳар доим ёқимли бўлган, айниқса “Милан”да”.


asmilamfan.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика