UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  0 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  6 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

Филип Райевац: “Барчаси тиббий кўрикдан сўнг ҳал бўлади” Янгиликлар

Филип Райевац: “Барчаси тиббий кўрикдан сўнг ҳал бўлади”

“Қўқон-1912” жамоаси сафида Сербиялик ҳужумчи Филип Райевац кўрикдан ўтмоқда.

Ҳужумчи Фарғонада ўтаётган “Вилоят Ҳоким Кубоги-2017” турнирида тўртта ўйинда майдонга тушиб бешта гол уришга эришди. Биз Райевацнинг жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатга чорладик.

– Филип, Ўзбекистонга биринчи ташрифингиз, мамлакатимиз ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Ўзбекистон ҳақида эшитганларим кўрганларим олдида ҳеч нарса эмас экан. Юртингиз жуда гўзал . Одамлари хушмуомала, табиати чиройли. Таомларингиз жуда мазали экан. Айниқса, миллий таомларингиз – ош менга жудаям ёқди. Энг асосийси, Ўзбекистон тинч экан. Ҳатто ярим тунда ҳам кўчада хотиржам сайр қилиш мумкин экан. Шундай мамлакатга келганимдан ғоят бахтиёрман.

– Жамоада сизни қандай қарши олишди? Тўртта ўйинда майдонга тушдингиз ва бешта гол урдингиз. Жамоа ёқдими ?


– Қўқон клубида мени жуда илиқ кутиб олишди. Бу ерда ҳамюртларим Дарко ва Никола борлиги учун мен ўзимни бегона жойга келганимни унчалик ҳис қилмадим.

Жамоадаги барча футболчилар профессионал йигитлар экан. Маҳоратли ва тез футболчилар.  Барча билан жуда яхши чиқишиб кетдик. Буни натижасида бешта гол урдим. Жамоадошларим ҳар ўйинда мени жуда яхши паслар билан таъминлаб туришди. Барча урган голларимда жамоадошларимнинг  ҳиссалари катта. Агар улар мени қулай тарзда тўп билан таъминлашмаганида гол ура олмаган бўлардим. Жамоанинг ҳар бир чизиғида жуда яхши футболчилар бор.



– Бош мураббийга ҳаракатларингиз маъқул келдими ? Жамоада қолишингиз қачон ҳал бўлади?


– Бош мураббий ва жамоа вице-президенти билан гаплашдим. Уларга мен кўрсатган ўйин маъқул келганини айтишди. “Вилоят Ҳоким Кубоги-2017” турниридан сўнг Тошкент шаҳрига йўл оламан. У ерда тиббий кўрикдан ўтишим керак. Барча масала тиббий кўрикдан сўнг ҳал бўлади. Натижалар яхши бўлса албатта жамоа билан шартнома имзолайман.

– Сиз бир қатор Европа жамоаларида тўп сургансиз. Қайси жамоа ҳаётингизда энг ёрқин из қолдирган ?


– Шу кунга қадар Польша ва Сербиянинг бир қатор жамоалари сафида тўп сурдим. Сўнгги жамоам Белград шаҳрининг “ОФК” жамоаси бўлди. “ОФК” жамоаси Сербия давлатининг энг буюк клубларидан бири. Бу жамоа катта тарихга эга. Жамоада Александр Коларов, Бранислав Иванович  сингари жаҳон даражасидаги футболчилар тўп суришган. Шундай жамоада ўйнаганимдан жуда хурсандман.

- “Қўқон-1912”  жамоаси мухлисларига айтадиган гапларингиз борми ?


– Биласизми, менга Қўқонда ҳаммадан кўп жамоанинг мухлислари ёқди. Улар об-ҳавонинг совуқ бўлишига қарамай  бизнинг ҳар бир ўйинларимиз ва машғулотларимизга келишмоқда. Уларнинг олқишларини кўриш ва эшитиш  менга бир олам завқ бермоқда. Фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Уларни хурсанд қилиш учун боримни бериб ўйнашга ваъда бераман.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика