Фил Жонс қайдномага киритилади
01 фев 2021 22:33
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/617684_original.jpg)
![](/upload/storage/617684_220.jpg)
Фил Жонс қайдномага киритилади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг айтишига кўра, бир йилдан ошиқроқ вақт давомида майдонга тушмаган Фил Жонс қайдномага киритилишини айтиб ўтди.
"Филни мавсумнинг иккинчи қисмига олиб қўйдик. Унинг тиззасини операция қилишди. У тезроқ тикланмоқда ва менимча ўйинларда қатнашишга тайёр турибди", - деди Сульшер.
28 ёшли Жонс 2011 йилдан буён манкунианликлар таркибида ҳаракат қилмоқда. У жамоа таркибида 224 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 10 ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар