UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  2 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

ФИФА сертификати бўлмаган стадионда ўйнаш мумкинми? CA текшируви Янгиликлар

ФИФА сертификати бўлмаган стадионда ўйнаш мумкинми? CA текшируви

Биз тез орада Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши ўйнайдиган ва сертификатга эга бўлмаган "Ашхобод" стадиони ҳақидаги маълумот бўйича эксперт билан маслаҳатлашдик.

- Стадионлар беш йилга сертификат олишади, аммо бу фақатгина FIFA Pro Quality учун. Қолганлари уч йил муддатга олинади. Ашхободдаги стадион икки юлдузли сертификатга эга, у 2012 йилнинг майида ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттернинг имзоси билан берилган. Аниқроғи, сертификатнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам муддати ўтган. Аммо, бунда ҳайратланарли нарса йўқ.

- Қандай қилиб бундай стадионга жаҳон чемпионати ва ОФК Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларигача йўл қўйилди?

- Бу ерда масала клубларнинг лицензиялаши қандай ўтказилишида, сабаби ОФК Чемпионлар лигаси талаби жаҳон чемпионати саралашидан кўра юқорироқ: у ерда стадионларга аниқроқ талабларга эга элит даражадаги Осиё мамлакатлари бор. Тожикистон, Фаластин, КХДР ёки Монголиянинг бундай сертификатларга эгалигига шубҳа бор. Улардан фақатгина Тожикистонда Чемпионлар лигаси бор.

Қоидага кўра, ОФК саралаш турниридан олдин маҳаллий федерацияларга тўлиқ ишонган ҳолда стадионларда текширув ўтказмайди. Клублар миқёсидаги лицензиялашда текширув механизми мавжуд. Назарий жиҳатдан, ҳудди шу стадионга жаҳон чемпионати саралаши ўтказишгача имкон берилиши мумкин, аммо ОФК Чемпионлар лигаси ўйинига қадар эмас. Олдин ОФКда ҳам мамлакатлар бўйича Чемпионлар лигаси учун тасдиқланган стадионлар рўйхати бор эди. Ҳозир эса йўқ.

Шундай экан, Ашхободдаги стадионга ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари ўтказилишгача имкон берилганида ҳеч қандай ҳайратланарли нарса йўқ. Аммо, аренанинг қандай қилиб ОФК Чемпионлар лигаси ўйинларини ўтказишга рухсат олгани саволларни келтириб чиқаради, сабаби клуб миқёсидаги турнир учун стадионларга талаблар юқори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика