

Ташкилот иккала испан клубига 2018 йилнинг январига қадар янги футболчи сотиб олишни таъқиқлаб қўйди. Бундан ташқари, «Атлетико» 900 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди (тахминан 800 минг евро), «Реал» эса 360 минг франк (тахминан 330 минг евро) жарима тўлайди.
Янги футболчиларни сотиб олиш бўйича таъқиқ 2017 йилда кучга киради. 2014 йилда ФИФА худди шундай сабаб билан «Барселона»ни жазолаганди.



