

Унинг асосий элементларидан бири сифатида майдонга тушаётган ва майдонни тарк этаётган футболчилар рақамларини автоматик тарзда қабул қилувчи электрон таблолар хизмат қилиши керак.
Ҳозирги вақтда захира ҳаками керакли рақамларни таблога қўлда киритади. Янги тизимда эса маълумотлар жамоа вакиллари алмаштиришни расмийлаштирадиган дастурдан тўғридан-тўғри узатилади. Маълумот электрон таблога тушади, футболчиларнинг рақамлари эса автоматик тарзда акс этади — бу қўлда бажариладиган амаллар сонини қисқартириш ва жараённи тезлаштириш имконини беради.
Халқаро федерация ўйинчи алмаштириш бўйича бутун жараённи — жамоа вакили томонидан талабнома берилишидан тортиб, унинг ўйин расмий шахслари томонидан қайд этилиши ва таблода футболчилар рақамлари пайдо бўлишигача бўлган босқичларни тўлиқ электрон форматга ўтказмоқчи.
Шу билан бирга, янги тизим ҳакамларнинг вазифасини ўзгартирмайди. Тўртинчи ҳакам аввалгидек жараённи назорат қилади, захирадаги футболчи эса майдонга фақат ўйин тўхтатилганидан, алмаштирилаётган ўйинчи майдондан чиқиб кетганидан ва ҳакамнинг рухсатини олганидан кейингина туша олади.
Ишланма FIFA Innovation Programme доирасида олиб борилмоқда. Энг яхши лойиҳалар кейинчалик синовдан ўтказилиши ва ташкилот шафелигидаги турнирларда қўлланиши мумкин.



