UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  24

Февзи Давлетов: "Сурхон" кейинги мавсумда Термизга қайтади. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Сурхон" кейинги мавсумда Термизга қайтади. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Сурхон" — "Нефтчи" ўйинидан сўнг термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ғалаба қозона олганимизда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимиз қолар эди. Натижа эса бундай бўлмади. Дуранг адолатли натижа бўлди. Бундай баҳсларда кўп вазиятларга эга бўлмаслигингиз мумкин. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди", - деди Февзи Ризаевич бугунги ўйин ҳақида.


- "Сурхон" жамоасидаги натижалар анча барқарор бўлиб қолди. Ўтган мавсум жамоа 6-ўринни эгаллаганди. Жорий мавсум эса жамоа 7-ўринни эгаллаб турибди. Ҳомийлар клубнинг фаолиятига қанчалик қизиқиш билдирмоқда? Ҳомийлар жамоа натижасидан қанчалик қониқмоқда?

- Раҳбарият ҳар доим биз билан алоқада. Кеча ҳам телефон орқали боғланган эдик. Бугун ҳам телефон қилишди. Ўтган мавсумда олтинчи ўринда эдик. Жорий мавсум эса натижамизни янада яхшилаб олишимиз керак эди. Самарқанддаги сўнгги учрашувларда кўп нарча йўқотдик. Умумий қилиб айтсак, жамоа ривожланишда давом этмоқда. Айрим бир баҳсларда ҳужумда яхши ўйнай олмадик. Эсингизда бўлса, бир вақт муқаддам бизнинг ҳужумчимиз қизил карточка туфайли четлатилганди. Ўшанда бироз муаммоларга дуч келгандик.

- Мен клубнинг бош ҳомийси Бахтиёр Фозиловни назарда тутгандим. У инсон футболга қанчалик қизиқади? "Сурхон" жамоаси айнан Самарқандда ўйнаётгани шу билан боғлиқми?

- Йўқ. Бизнинг стадионимизда реконструкция ишлари олиб борилмоқда, шу сабабли биз бу ердамиз. Умид қиламанки, кейинги мавсумда жамоамиз тўлиқ Термизда тайёргарлик олиб боради. Бош ҳомийимиз футболга қизиқиши катта эканлигини биламиз. Бизга ишонч билдиришмоқда.

- "Сурхон" жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмини Самарқандда ўтказгани Бахтиёр Фозилов билан боғлиқ эмасми?

- Йўқ. Бу масала билан ПФЛ шуғулланади-ку. Бизда бошқа стадион йўқ эди. Шу сабабли биз шу ерга кўчдик.

- Демак жамоа бош ҳомийси "Сурхон"нинг еттинчи ўринда эканлигидан қониқмоқдами?

- Ҳа. Натижадан раҳбарият рози.

- "Сурхон" қачон Термизга қачон қайтади?

- Кейинги мавсумда. Биз фақатгина Кубокда яхши иштирок эта олмадик деб ўйлайман. Сабаби финалга чиқиш учун жуда яхши имкониятларга эга эдик.

- Суперлига якунланишига қадар иккита баҳс қолди. Натижалардан қанчалик қониқяпсиз?

- Муваффақиятсиз ўйинлар ҳам бўлди, албатта. Биз қийин жараёнлардан ўтдик. Жамоа ўз олдига қўйган мақсади бор. Ўз ўйинимизни янада яхшилашга интилишимиз керак.

- "Сурхон" жамоасида молиявий муаммолар бор деган хабарлар тарқалди. Клубда бир неча ойдан бери маошлар берилмаётганмиш? Бу ростми?

- Бу даражада катта муаммолар йўқ. Барчаси яхши. Ҳозирги кунда сўнгги ойдаги маблағларимизни тўлаб беришлари керак, холос.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика