UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25АПЛда яна бир украиналик футболчи пайдо бўлди  0 10:10“Специя”ни февралда 4 та ўйин кутмоқда  4 09:50⚡️ Тақвим. Бугун Ла Лига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  0 09:45Туркия Суперлигаси. "Карагумрук" - "Бешикташ" 1:1  0 09:40Италия Кубоги. "Интер" - "Аталанта" 1:0  0 09:35Туркия Суперлигаси. “Карагюмрук” Оздоевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди. Шукуров 2-таймда майдонга тушди (+турнир жадвали)  1 09:29Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..."  0 09:23Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"  0 09:10⚡️ Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади (+тақвим)  2 08:55Англия Лига Кубоги. Бугун иккинчи финалчи аниқланади  1 08:40Учта хабар битта: Забитцер МЮда, Шелви “Ноттингем”да, Порро эса Лондонда  0 08:25⚡️ Бобир Абдихолиқов “Ордабаси” машғулотларига қўшилди  8 08:10⚡️ Ана холос! “Челси” нотўғри ҳужжатларни ПСЖга юборди ва Зиешнинг трансфери барбод бўлди. Парижликлар АПЛ клубини судга бермоқчи  2 07:45⚡️ Энцо Фернандес – AПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланди!  9 03:03Англия Лига Кубоги. "Ньюкасл" финалга чиқди  1

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ"

Португалия термаси устози Фернанду Сантуш ЖЧ 1/4 финали доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш матбуот анжуманида Криштиану Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида чиққан гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Футболчилар хурсанд бўлиши учун доим ўзаро тил топишишга ҳаракат қиламан. Роналду – сардор. Мен унга муҳтожман. У билан гаплашиб олишга мажбурман. 



Машғулотларда Швейцарияга қарши асосий таркиб борасида гаплашмадик. Тушликдан сўнг нима учун майдонга тушмаслигини тушунтирдим. Бу унинг учун сюрприз бўлмади. Бу бизнинг стратегиямиз эканлигини ва бу муҳимлигини айтдим. Уни иккинчи таймда исталган вақтда туширишим мумкинлигини айтдим. Албатта, у бундан хурсанд бўлмади, аммо кўрсатмаларимни тўғри қабул қилди. Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ. Буни яна бир марта такрорлаб ўтяпман.



Ўйин давомида голни барча билан бирга нишонлади. Барча унинг бахтли эканини кўрди. Қандайдир кетиш ҳақида гап бўлгани йўқ. 

Асосий таркибда майдонга тушмаган исталан футболчи хафа бўлади. Менимча, бу нормал ҳолат", – деди Фернанду Сантуш.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

   
09 дек 17:47:10
Islomjon Karimov
...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика