

"Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқиш "Манчестер Сити" футболчилари учун катта аҳамиятга эга. Бу мавсум жуда оғир ўтмоқда, кўплаб жароҳатлар бўлди, ойлаб бир таркиб билан ўйнашга тўғри келди.
ПСЖ билан баҳс биз учун катта аҳамиятга эга. "Манчестер Сити"ни ҳозирги клуб раҳбарлари сотиб олганидан сўнг, жамоанинг асосий мақсадларидан бири Чемпионлар лигасида яхши иштирок этиш бўлиб қолди. Узоқ йиллардан бери шундай имконият пайдо бўлди" - дейди Фернандиньо.



