Фергюсон “ставка”да 11 минг доллар ютқазиб қўйди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2016, 21:00
Шотландиялик афсонавий мураббий сэр Алекс Фергюсон АҚШда гольф ўйинига “ставка” қўйиб, 11 минг доллар ютқазиб қўйди.

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ устози 10 апрель куни Мастерс сериясидаги гольф турнирининг финалига ташриф буюрди.

Фергюссон мусобақа пешқадами америкалик Жордан Спитнинг ғалабаси учун 8 минг фунт стерлинг (11,4 минг доллар) тикди. Лекин кутилмаганда у англиялик 28 ёшли Дэнни Уиллеттга имкониятни бой бериб қўйди. Дэннининг ғалабаси учун коэффициент 51,0га тенг эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›