"Фенербахче" "Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
11 июн 2021, 12:28
"Ливерпуль" грециялик ҳимоячиси Костас Цимикас билан ушбу трансфер ойнасида хайрлашмоқчи.

25 ёшли футболчи Туркия чемпионатида талабга эга бўлмоқда. Цимикаснинг трансферига Истанбулнинг "Фенербахче" клуби қизиқиш билдирмоқда. Туркияликлар ҳимоячини кейинги мавсумда ижарага олиш вариантини кўриб чиқишмоқда.

Қайд этиш керакки, ўйинчининг трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Коста ўтган мавсум "Ливерпуль" таркибида 7та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun