Феликснинг жароҳати боис “Атлетико” баҳсни 10 киши бўлиб якунлади

Eldor Akmurzayev
19 окт 2019, 22:26
Ла Лиганинг 9-тури доирасида бўлиб ўтган “Атлетико” – “Валенсия” учрашувида 1:1 ҳисобида дуранга натижа қайд етилди.
Мазкур баҳс якунланишига 10 дақиқа қолганида мезбонлар ҳужумчиси Жоау Феликс оёғининг товон соҳасидан жароҳат олиб майдонни тарк етди ва “матрасчилар” баҳсни 10 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлишди. Боиси, Диего Симеоне 68-дақиқага қадар уч ўзгаришни амалга ошириб бўлган еди. 
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Феликс жорий мавсум Испания чемпионатида 9та ўйинда қатнашиб, 2+1 натижа кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca