Фати қисман "Барселона"нинг умумий гуруҳида машғулот ўтказди. У деярли 10 ойдан бери ўйнамайди

Alisher
24 авг 2021, 17:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати жароҳатидан тўлақонли қутулишга яқин.

Футболчи машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказди.

"Барселона" деярли 10 ойдан бери ўйнамаган 18 ёшли Фатининг тикланишини тезлаштирмоқчи эмас, шу сабаб у "Хетафе"га қарши ўйнамайди.

Испаниялик футболчи сентябрь ойида бўлиб ўтадиган "Севилья"га қарши бўладиган ўйинга тайёр бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo