UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  9 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  2 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  7 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди" Янгиликлар

Фаррух Зокиров: "Давралар оралиғида асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этди"

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 16-туридан ўрин олган “Нефтчи”-“Навбаҳор” (5:4) жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фаррух Зокиров “championat.asia” сайтига интервью берди.

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар қайси жамоа турнир жадвалида нечанчи ўринда бўлишидан қатъий назар шиддатли тарзда кечади. Ҳоҳ катта футбол, ҳоҳ футзал бўлсин “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида жиддий рақобат юзага келади. Бугунги учрашув ҳам айнан шундай учрашувлардан бири бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимдан сўнг биз 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик. Иккинчи бўлимда учрашувда бурилиш ясаб, якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Биринчи даврада сафарда “Навбаҳор” жамоаси билан учрашув ўтказганимизда, биринчи бўлимда 4:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, иккинчи бўлимда шижоатни ошириб якунда 4:4 ҳисобида дуранг қайд этган эдик. Танаффусда шогирдларимга худди шу ўйинни эслатдим, 1:3 ҳисоби бу мағлубият дегани эмас, биз бугун ғалаба қозонишимиз керак деб айтиб ўтдим. Жамоамизнинг барча футзалчиларига бугунги учрашувда кўрсатган мардонавор ўйинлари учун раҳмат айтаман.

Иккинчи даврада жамоамизда юзага келган учрашувлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсам, авваломбор энг асосий футзалчилармиздан бири, дарвозабон Тўйчибой Бердиев маълум сабабларга кўра жамоамизни тарк этди. Ҳозирги дарвозабонимиз Элёрбек Домлаев ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда, у асосий дарвозабонимиз жамоани тарк этганлигини билинтирмасликка ҳаракат қилмоқда. Шунингдек давралар оралиғида таркибимизга ёш футзалчиларни ҳам саралаб олдик, уларни аста-секин катта учрашувларга мослаштириб бораяпмиз. Умуман айтганда биринчи даврада фаол иштирок этган асосий таркиб футзалчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.

Бизни асосий мақсадимиз – мавсум якунида совриндорлар қаторидан жой олиш. “Нефтчи” футзал жамоаси олдидаги асосий вазифа ҳам шундан иборат. Бизда ҳозир тиғиз тақвим юзага келмоқда. Хабаринглар бор, жамоамизнинг “Металлург” футзалчилари билан қолдирилган учрашуви ҳам бор, эртага “Навбаҳор” билан иккинчи учрашувни ўтказамиз. “Металлург” жамоаси билан қолдирилган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” ва АГМК жамоалари билан ҳам қийин учрашувлар бизни кутиб турибди. Яна бир бор бугунги учрашув учун жамоамиз аъзоларига миннатдорчилик билдираман.              


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика