UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Расман: "Ливерпуль" яна бир муҳим футболчиси билан шартномани узайтирди  2 23:27Шота Арваеладзе: "Сурхон" билан ўйинда биз фаворит эдик"  3 23:17Европа лигаси. "Астана" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Торино" - "Вулверхэмптон" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  4 23:09Владимир Андреев: "Сурхон" олдига чемпионатни 3-ўринда якунлаш вазифаси қўйилган"  4 22:50"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти?  6 22:45Компани ўйин кунлари мураббийлик вазифасини бажармайди, "Андерлехт" 4 турдан сўнг 2 очко тўплади  0 22:20Франк Рибери: "Фиорентина"га ёрдам бериш учун келдим, Роналду билан рақобатлашиш учун эмас"  13 21:55Сарри "Ювентус"нинг А Сериядаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборади  4 21:25Ракитич "Барселона"да қолади  5 21:02Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади  79 21:00Нико Ковач: "Коутиньо – жаҳон даражасидаги футболчи ва жуда камтар йигит"  3 20:53Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва "Пахтакор" ярим финалда  260 20:35Лукаку МЮга қандай ўтганини айтиб берди  0 20:15"Ливерпуль" "Энфильд" стадиони сиғимини кенгайртириш учун ҳаракатни бошлади  8 20:06Денисов, Ашурматов, Рашидов ва бошқалар Купернинг "қора рўйхати"дами?!  41

Фарруҳ Зокиров билан интервью Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров билан интервью

Фарғоналик собиқ футзалчи, айни дамда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Фаррух Зокиров билан сайтимиз мухбири учрашиб, интервью олди.

Қуйидаги ушбу интервью билан танишишингиз мумкин.

"Футзалга дастлаб 1999-йили III Ўзбекистон чемпионати орқали кириб келганман. Дастлаб бу чемпионатда “Dinamo-Sprint" жамоаси сафида ўйнаганман.  кейинчалик Фарғона Политехника институти қошида ташкил этилган "FarPolitex" номли талабалардан ташкил топган жамоада 2004-йилга қадар майдонга тушдим. Бу жамоада марҳум Шавкат Махсумов бош мураббийлик қилганлар, футзалдаги дастлабки билим ва малакаларимни айнан ушбу мураббий қўл остида олганман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига 2000-йилга келиб чақирув олдим. 2002-йили Индонезия давлатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этдим. Терма жамоа ҳақида менда илиқ таасуротлар қолган. Чунки ўша даврда футзали ривожланган хорижий давлатларда, масалан Екетаринбургда, Астана каби шаҳарларда йиғинлар ташкил этганмиз ва кучли футзалчиларга қарши майдонга тушиш имконияти бўлган. Бундан ташқари Эрон, Япония, Индонезия, Тайланд, Малайзия каби футзали ривожланган давлатларда ўтказилган Осиё чемпионатларида иштирок этганман, бизнинг терма жамоамиз жуда аҳил ва иноқ эди. 

Яна айтадиган бўлсам Бразилия, Испания, Италияда ҳам терма жамоамизнинг хорижий йиғинларида иштирок этганман ва ушбу мамлакатлар терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушганман. Умуман олганда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ёрқин хотиралар қолган. Ёдимда қолган кучли хорижлик футзалчилар ҳақида айтадиган бўлсам, эронлик Ҳайдариан ва Вохид Шамсоиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим, сабаби бу футзалчилар ўз даврида жуда ёрқин ўйин намойиш этишган. Ҳозирги даврда Рикардиньо ва Фалькаоларни энг кучли хорижлик футзалчилар деб ҳисоблайман.
Ўзбекистонда қўшни давлатлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантиришга, дўстона муносабатларини янада шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан холда биз ҳам қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларининг футзал жамоалари билан ўзим бош мураббийлик қилаётган жамоа футзалчиларини жисмоний холатини ушлаб туриш мақсадида қишки йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқдамиз. Шунингдек, ҳозирги кунда ОФК инструктори Аваз Максумов билан биргаликда  футзал мураббийларига LEVEL 1 тоифасидаги лицензия берувчи махсус курсларда инструктор ёрдамчиси сифатида иштирок этмоқдаман" - дейди Фарруҳ Зокиров.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг