UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  0 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  0 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  2 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди Янгиликлар

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" майдонида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига мусобақаларининг 2-давра учрашуви бўлиб ўтди.

 Мазкур ўйинда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин 2:2 ҳисобида жанговор дуранг натижа билан якунига етди. Ушбу натижа Фарғона жамоасига Олий лига йўлланмасини тақдим этди.

Биз мазкур учрашув якунида "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" футзал жамоасини яна Олий лигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қилдик"- дейди Фаррух Зокиров. "Бу йилги Биринчи лига мусобақалари икки даврали тизимда ташкил этилди. Биринчи даврани Самарқандда ўтказдик, у ерда 3 та ютуқ ва 1 дуранг натижа қайд этдик. Иккинчи даврага Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоаси билан бир хил натижа кўрсатган холда етиб келдик. Фарғонада ташкил этилган иккинчи давра ўйинларида Олий лигага йўлланмани қўлга киритдик.

Бу йўлни босиб ўтишда бизга "Нефтчи" футбол клуби раҳбариятига яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Сентябрь ойида бошланадиган Олий лига баҳсларига ҳам клубимиз раҳбарияти, шунингдек вилоятимиз ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоров томонидан ҳам яхши шароитлар яратиб беришларига ишонамиз. Вилоятимиз ҳокими футзални яхши кўрадилар ва мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келишади. Яқинда Фарғона шаҳрида футзал мусобақаларини ўтказиш учун "Само" аренаси ишга тушиш арафасида турибди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга, клубимиз раҳбарияти ва вакилларига, Фарғона вилояти футбол ассоциациясига, шунингдек жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз.

Олий лига мусобақаларида асосан водийлик ёш футзалчиларни таркибимизга жалб этишни мақсад қилганмиз. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида футзални жуда яхши ўйнайдиган иқтидорлар кўп. Жамоамиз билан келишган холда ёз ойларида сунъий майдонларда машғулот ўтказамиз. Шунингдек футзалга оид қандай мусобақа бўлса "Нефтчи" жамоаси билан бориб қатнашган холда ушбу мусобақаларда селекция жараёнларини давом эттирамиз. Сентябрь ойига қадар Олий лига мусобақаларида иштирок этадиган рақобатбардош жамоа тузиб олишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика