UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  0 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  8 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак" Янгиликлар

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак"

Ўтган мавсумни Қозоғистон биринчи лигасининг "Махтаарал" клубида ўтказган Фарруҳ Шотурсунов айни дамда карантин туфайли Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сайтимиз мухбири футболчи билан боғланиб, интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.

- Фарруҳ, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган эдингиз. Айни дамда карантин туфайли бу давлатда футбол учрашувлари тўхтатилган. Ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳа, айни вақтда Ўзбекистондаман. Карантин туфайли Қозоғистонга кетолмадим. Бундан ташқари у ерда футбол учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилган. Шу боис эндиликда эркин агентман.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида қандай фарқни сездингиз?

- Аслида фарқ унчалик ҳам катта эмас. Биргина фарқи шуки, бизда техник жиҳатдан футбол ташкил этилса, Қозоғистонда асосан жисмоний имконият юқори бўлиши талаб этилади. Яъни футбол учрашувлари курашлардан иборат бўлади.

- "Махтаарал"даги натижаларингиз қандай бўлди?


- Қозоғистон биринчи лигасига ўтган мавсум ярмида бориб қўшилдим. Жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урдим, 4 та узатмани амалга оширдим. Жамоамизни қуйи ўринлардан юқори ўринларга олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

- Биламиз, Ўзбекистон чемпионатларида бир нечта Суперлига ва ПРО-Лига клублари сафида ўйнагансиз. Қозоғистон чемпионатига ўтиш фикри қандай пайдо бўлди?


- Суперлигада охирги клубим "Металлург" бўлган. Ундан кейин ПРО-Лига вакили "Нурафшон" жамоаси сафида ўйнадим, мавсум якунида В ПРО-Лигада чемпионликка эришдик. Лекин турли молиявий холатлар сабаб клуб ёпилиб кетди. Мавсум давомида "Махтаарал"дан бўлган таклифни қабул қилдим ва жамоа таркибига қўшилдим. Менда легионер сифатида ўзимни синаб кўриш истаги ҳам бор эди.

- Хабарингиз бўлса, бизда август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Суперлига учрашувлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида марказлашган холда ўтказилади. Мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?


- Футбол ўйнашга имконият борми, демак чемпионатни ўтказиш керак. Суперлигани марказлашган ҳолда ташкил этилишини ижобий баҳолайман. Коронавирус бизни чемпионатимизга, ўзбек футболига соя солмаслиги керак. Олдинда терма жамоаларимизни халқаро учрашувлар кутиб турибди. Футболимиз мутассаддилари ҳам бу борада ўйлаб кўриб шу қарорга келишгани аниқ.



Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика