UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  0 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0

Фарруҳ Сайфиев: "Мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик"

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "CAFA Nations Cup-2023" мусобақасининг биринчи турида Ўмонни мағлубиятга учратди (3:0).

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг тажрибали футболчиларидан бири Фарруҳ Сайфиев фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ўйин яхши ўтди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу уч очконинг қадри ниҳоятда юқори эди. Ўмон билан Осиё кубогида ўйнаганмиз, яхши жамоа. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Шу орқали Осиё кубогига тайёргарлик кўрамиз",- дейди Фарруҳ Сайфиев. 

- Ўмон терма жамоаси биринчи бўлимда Ўзбекистонга ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўйиб берди, дея оламизми?

- Мураббийнинг кўрсатмаларини бажардик. Бу бизга қўл келди, деб ўйлайман. 

- Навбатдаги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақида фикрингиз қандай?

- Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Эроннинг асосий таркиб билан келганига муносабатингиз? Катта эҳтимол билан финалда форслар билан тўқнаш келишимиз мумкин...

- Бу албатта ижобий. Бундай жамоалар билан кўпроқ ўйнашимиз шарт, деб ўйлайман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика