UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  1 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  7 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  8 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  10 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман" Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман"

"Андижон" футбол клуби иккинчи даврага тайёргарлигини бошлади.

"Тожикистонда ўтаётган йиғин мавсумнинг иккинчи қисми учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли футболчилар машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  

Жамоанинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Фарҳод Соҳибжонов эса “Андижон” клуби матбуот хизматига тайёргарлик, биринчи даврадаги таассуротлар ва иккинчи давра олдидан нималарни кўзлаётгани ҳақида гапирди. 

-  “Андижон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги Тожикистонда бошланди. Барчаси сиз учун қониқарли кечяптими?
-  Ҳа, тайёргарлигимизни бошлаб олдик. Бу ердаги шароитлар яхши, кўнглимиз тўляпти.

-  Айтинг-чи, биринчи даврадан ҳар жиҳатдан қониқдингизми?
-  Ҳа, менимча, мухлисларимизни ҳам кўнгли тўляпти, деб ўйлайман. Иккинчи даврани ҳам мана шундай руҳда ва бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман. Уй ўйинларимизда ишқибозларимиз янада кўпроқ бўлса, биз футболчиларга далда бериб туришади ва бундан ҳам зўр ўйинлар кўрсата оламиз. 

-  Умуман олганда, иккинчи даврадан нима кутяпсиз?
-  Иккинчи даврада кўпроқ голлар уриб, голли пасларни амалга ошириб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

-  Ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимага қаратиляпти?
-  Ёзги тайёргарликда эътиборимиз кўпроқ чидамлилик, техника ва тактикага қаратилган. Бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатдан кейин энди қайтишди. Уларга тезроқ спорт формасига тушиб олишларини тилаб қоламан. Яна бошқа жароҳат олган жамоадошларимиз ҳам бор ва уларга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини истайман. Биз бир жамоамиз!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика