UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  20 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  26

Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди" Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: "Бу биз учун сўнгги финал эмас. Юрагим бироз оғриб қолди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов сайтимизга кичик интервью берди.

"Мухлислар биринчи маротаба бундай тарихий финал гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Тўғриси юрагим бироз оғриб қолди(кулади). Ҳиссиётларни сўз билан тасвирлаб беришнинг иложи йўқ. Барча мухлисларга ва ота-онамга раҳмат. Фаолиятимдаги биринчи финалда ўзим истагандек ўйин намойиш эта олмадим, лекин муҳими жамоам ғалаба қозонди. Бу биз учун сўнгги финал эмас. Бугунги ғалаба билан биз Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритдик. Халқаро майдонда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабанинг асосий сабаблари иштиёқ ва ўзимизга бўлган ишонч бўлди. Танаффусда бош мураббийимиз бизга кўпроқ мотивация берди. Ичимда барчаси биз учун яхши якунланиши, аммо бу учун курашиш кераклигини сезгандим", - деди Фарҳод Соҳибжонов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика