
"Бу спорт, ғалаба ўз ўзидан бўлмайди. Жуда қийин ўйинда 3 очкога эга чиқдик. "Обод"нинг мавсумдаги биринчи ғалабаси бўлди.
"Обод" ўзбек футболидаги биринчи хусусий клублардан бири ҳисобланади. Мақсадимиз олий лигада муносиб иштирок этиш.
"Бухоро" жамоасини жуда яхши биламан. Январь ойида бу клуб бизнинг стадионимизда машғулотлар ўтказди. Аммо клубда кескин ўзгаришлар юз берди ва мураббийлар алмашди. Жамоа энди шаклланмоқда. Мавсум боши барача учун оғир келишини билардик.
Рауф Инилеев "Обод" - "Бунёдкор" учрашувида захира ўриндиғида бўлса керак", - дейди Фарҳод Сафаров.
"Обод" матбуот хизмати