Фарҳод Сафаров: "Обод" олий лигада қолишига ишонаман"

Tolibjon Qosimov
29 окт 2016, 19:21
"Шўртан" - "Обод" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси бошлиғи Фарҳод Сафаров.
"Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ғузорга 3 очко учун келгандик. Баҳсда биз устунликка эришдик, аммо омад биздан юз ўгирди.

Иккинчи давра олдидан таркибга кучли футболчилар таклиф этилди. Янги мураббийлар иш бошлашди. Ҳимояга Анвар Ғофуровдек тажрибали футболчи қўшилди. Шу боис ўйинимиз кучайди.

"Обод" олий лигада қолишига ишонаман. Албатта ҳеч бир баҳс осон бўлмайди. Аммо ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз", - дейди Сафаров.

"Обод" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia