UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   0 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  12 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Фарҳод Сафаров: "Бош мураббийнинг йўқлиги албатта таъсир қилади" Янгиликлар

Фарҳод Сафаров: "Бош мураббийнинг йўқлиги албатта таъсир қилади"

"Навбаҳор" - "Обод" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида "Обод" директори Фарҳод Сафаров иштирок этди.
"Аввало "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Наманган халқини келаётган Наврўз байрами билан қутлаймиз. Ўйин бошида тезкор гол ўтказиб юбордик. Чемпионатнинг бошида ўйнаш доим оғир. 3-4та ўйиндан кейин барчаси ўз изига тушиб кетади.

Биласизлар Рауф Инилеев оёғини операция қилдиргани учун ҳозир тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Шу боис Наманганга кела олмади. Унинг йўқлиги албатта жамоага таъсир қилди.

Шахсий фикрим, бугун майдон бизнинг жамоа учун оғир бўлди. Футболчиларимнинг қандай югуришини биламан, аммо негадир бугун уларга майдон босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шоҳруз Норхоновнинг жароҳати жиддий эмас, у кейинги ўйинларда майдонга тушади", - дейди Фарҳод Сафаров.

"Обод" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика