Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"
		
		25 авг 19:54
        Янгиликлар	
	 
				 
				Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"
"Учрашув қийин кечди. Йигитларимиз ўзимиз хоҳлагандек ўйин намойиш этолмади. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бундай ўйинлар ҳам учраб туради.
Футболни бундай ўйнаб бўлмайди. Бу футболчиларимиз кейинги ўйинларда янада яхшироқ ўйнаши учун замин яратади деб ўйлайман. Кимлардир ўзига ортиқча баҳо бериб юборган кўринади. Футболчилар "Олимпик"нинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб ҳаракат қилди ва бу руҳиятга таъсир қилмасдан қолмади, ўйинга бўлган муносабат бошқача эканлиги билиниб турди. Рақиб 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди", – деди Нишонов.
- "Олимпик" қизил карточка олгунга қадар учрашувда катта устунликка эга бўлиб турганди. "Олимпик-MobiUz"нинг ўйини чиқмади. Бунга охирги ўзаро ўйинда йирик ҳисоб қайд этилгани сабаб бўлдими?
- Ўйинни яхши бошлагандик, лекин биринчи тайм охирига келиб устунликни бериб қўйдик. Бу нормал ҳолат деб ўйлайман. Олдимизда яна бир тайм бор эди. "Олимпик" 10 киши бўлиб қолгач, бизда муаммолар туғилди, чунки тўлиқ ҳимояда ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар