UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  3 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  6

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Футболчиларим бугун кучли рақибга қарши яхши ҳаракат қилишди. Голли вазиятларимиз бўлди, ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор, давомида буни тўғрилаймиз. "Машъал" вакиллари ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимизда жароҳат бор, уларга тўлиқ тикланиб олишлари учун вақт керак.

- Терма жамоа сафига клубдан 10 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳолат бугунги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугунги ўйинда бунинг таъсирини сезмадим. Балки кейинроқ кўриниб қолиши мумкин. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади.

- Дарвозабон Самандар Муратбаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилаяпти. Унинг ўйини борасида фикрингиз қандай?

- Самандар ўзи яхши кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 3 нафар иқтидорли дарвозабонлар бор. Шунинг эвазига жамоада соғлом рақобат юзага келаяпти. Самандар Муратбаев ўз устида ишлашда давом этса, келгусида миллий терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.

- Қанот футболчиларига эътироз йўқми?

- Йўқ, улар берилган вазифани яхши уддалашди. Муроджон Комилов ва Далер Тухсановни CataPult орқали кузатиб бордим, ўйин давомида жами 12 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтишди. Гол уришганида, бу ўзларига бўлган ишончни янада ортишига сабаб бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
29 мар 22:32:18
Hondamir Razzakov
GPS trekker hijolat
+1   
30 мар 00:48:51
Bu shunchaki o'yin
Арвеладзе даврида Пахтакорда хар бир уйинда уйинчиларни хар бир курсаткичи хисоблаб борилиши йулга куйилганди. Шунга караб машгулотларда юкламалар берилган. Бунака нарсаларни йулга куйиш учун яна неччи йил керак. Кузатииб турганмиш ..
+1   
29 мар 21:54:24
Бафо Нарзуллаев
Футбол - ким узарга чопиш эмас..Бу уйин Мухлислар учун , гол булиши керак, жозиба булиши керак..3 та уйин булди Супер ва Про лигада 1 та гол урилди..бу Шармандалик..гол урувчи махоратли уйинчи йук..Хайф сенларга футбол..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика