UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  8 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз” Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабани Валижоновга бағишлаймиз”

Водий дербисида “Андижон” сафида мазмунли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Фарҳод Бекмуротов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Табиийки ғалабадан сўнг Фарҳоднинг кайфияти аъло даражада эди.

- Чемпионатдаги биринчи ғалабани қўлга киритдик. Албатта дербида муваффақият қозонганимиздан мамнунман. Мазкур учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик. Мухлисларимиз ғалабани соғиниб қолишганди. Шу боис бугун ютмасак бўлмасди.   

- Ўйин кутилганидан ҳам қийин бўлди. Иродали ғалабага эришдик. Биринчи голдан сўнг қисқа вақт ичида жавоб тўпини киритиб олдик. Шу боис айтарли руҳий тушкунлик бўлмади. Аҳиллик эвазига ва мураббийларнинг тўғри кўрсатмалари туфайли бугунги учрашувда ғалаба қозондик деган бўлардим.  

- “Нефтчи” ҳам кучли жамоа. Таркибда 2-3 йилдан буён бига ўйнаб келаётган футболчилар кўп. Асосий таркиб ўзаги уларда сақланиб қолган. Бу эса жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйилишида муҳим ўрин тутади. Бундай жамоа устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Кеча жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири бўлмиш Отабек Валижоновнинг туғилган куни эди. Бугунги ғалаба унга муносиб совға бўлди дея оламан. Дербидаги ғалабани айнан унга бағишлаймиз.

- Ўзимга келадиган бўлсак, тўғриси кўрсатган ўйиним борасида мухлислар ва мутахассислар баҳо берсин.

- Сўзим якунида шуни айтиб ўтмоқчиманки, бугунги учрашувда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган содиқ ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Бекмуротов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика