Фарҳод Абдумавлонов: "Бизга ишонган барча юртдошларимиздан миннатдормиз"
17 сен 2016 11:21
Янгиликлар
Фарҳод Абдумавлонов: "Бизга ишонган барча юртдошларимиздан миннатдормиз"
Бугун ўтказилган 3-тур учрашувида Хосе Мария Мендез шогирдлари Португалияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ўйиндан сўнг терма жамоамиз аъзоси Фарҳод Абдумавлонов билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Бугун аввало ютуқ учун майдонга тушган эдик, чунки фақатгина ғалаба бизни нимчорак финалга олиб чиқарди. Бош мураббийимиздан керакли кўрсатмаларни олиб биринчи бўлимда тенг кураш олиб бордик деб ўйлайман. Аммо, ҳимояда пала-партиш хатоларга йўл қўйдик ва танаффусгача ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик Иккинчи бўлимда эса тан олиш керак Португалия сардори Рикардиньо ўз даражасини намойиш этди. Айнан унинг сай-ҳаракатлари эвазига Португалия бизни мағлубиятга учратди.
Ўйлайманки, бу биз учун охирги Жаҳон чемпионати бўлиб қолмайди. Бизга ишонган ва қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман", - дейди Фарҳод Абдумавлонов.
Толибжон Қосимов ёзиб олди
Фикрлар