Фарғонадаги Водий дербиси олдидан мутахассис фикри: "Нефтчи" "Андижон"га тезкор гол урмаса, учрашув дуранг билан якунланади"

Iskandarov Abdulaziz
7 апр 2023, 17:30
Ўз вақтида "Нефтчи" ва "Андижон" жамоаларида тўп тепган собиқ футболчи Абдумажит Тоиров эртага Фарғонада бўлиб ўтадиган водий дербисидан олдин фикрларини билдирди.


"Нефтчи" учун энг оғир ўйнлардан бири бўлади, деб ўйлайман. Сабаби "Андижон" позицион ҳимояда жуда яхши ва тартибли ўйин кўрсатади. Буни улар "Олимпик" ва "Насаф" билан бўлган ўйинда кўрсатишди. "Нефтчи" эса тезкор қарши ҳужумлар билан ўйнашга ҳаракат қилади. Левченкони бу услуби "Истиқлол"да ишлаганида ҳам қўл келганди, ва  Суперлигада ҳам биринчи учта турда бу тактика иш берди." Андижон" бу ўйинда "Нефтчи" учун бўш зоналар қолдирмайди. Агар "Андижон" Нурилло Тўхтасиновнинг чап оёғини ёпа олса,  ўйинга бўлган режани 50% бажаради. 

Тахмин: "Нефтчи" тезкор гол урмаса, ўйин дурранг билан якунланади. Агар "Андижон" гол урса, ғалаба қозонади",- дейди Абдумажит Тоиров. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia