UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Фарғона
5 октябрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Атлетик” спорт мажмуасида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар ДХМ ҳодимлари ўртасида “Давлат хизматлари агентлиги соғлом турмуш тарафдори” шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбирини ташкиллашдан бош мақсад мутахассис ва ҳодимлар ўртасида спорт маданиятини янада ривожлантириш, уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг тадбирнинг расмий очилиш маросимида, аввало, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Тадбир аввалида сўз олган ДХА Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари Раъно Бойқўзиева бугунги кунда шу соҳада олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар, уларнинг замирида халқ манфаати ва уларга яратилаётган қулайликлар ҳақида тўҳталиб ўтди. -Албатта, яхши дам меҳнатга самара биғишлайди, -деди ўз сўзида Р.Бойқўзиева. -Шунинг учун ҳам бугунгидек спорт байрамларини ҳодимлар ўртасида тез-тез ташкилашни ният қилганмиз. Ўйлайманки, бу каби спорт тадбирлари эртанги иш кунингиз, ва оилавий ҳаётингизда ижобий самара беришига ишонаман.

Муросасиз кечган беллашувларда туманлардан келган барча жамоалар фаол иштирок этди ва беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйинлар давомида исботлашди.
Демак, кучли учликни банд этган жамоалар билан танишамиз:

1-ўрин Фарғона тумани ДХМ жамоасига насиб этди. Улар жўшқин футбол ўйнини намойиш этишиб барча жамоалардан устун эканликларини исботлашди. 2-ўринга Фарғона шаҳар ДХМ жамоаси муносиб деб топилди. Бувайда ҳамда Учкўприк бирлашган футбол жамоаси эса 3-ўрин билан кифояланишди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар билан биргаликда  “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон” наминациялари бўйича жамоалар  вакиллари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика