UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  1 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  8 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда Янгиликлар

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика