UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  14 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Фарғона. "Ёз - ўтмоқда соз" турнири давом этмоқда Янгиликлар

Фарғона. "Ёз - ўтмоқда соз" турнири давом этмоқда

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ҳамда вилоят касаба уюшмалари хамкорлигида ёзги оромгоҳларда дам олаётган мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёз - ўтмоқда соз" шиори остида футбол мубосақалари ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан 14 июль куни Қувасой шаҳридаги "Ниҳол" болалар соғломлаштириш оромгоҳида мана шундай футбол турнири ташкил этилди. Унда оромгоҳда хордиқ олаётган болалардан иборат 6 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Учрашувлар олимпия тизимида ўтказилди. Финал баҳсида иккинчи ва бешинчи гуруҳ йигитлари ўзаро рақобат олиб боришди. Баҳсда 2-гуруҳ футболчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Турнирдан сўнг Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Расулжон Юлдашев ва оромгоҳ раҳбари Катя Каримовалар сўзга чиқиб ғолибларни табриклашди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фарғоналик болалар учун аталган совғалари топширилди. Самимий руҳда кечган турнирдан оромгоҳ болалари бир олам қувонч олишди

Ҳожиакбар Жабборов
Қувасой шаҳридан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика