Фарғона. "Ёз - ўтмоқда соз" турнири давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
15 июл 2018, 18:32
Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ҳамда вилоят касаба уюшмалари хамкорлигида ёзги оромгоҳларда дам олаётган мактаб ўқувчилари ўртасида "Ёз - ўтмоқда соз" шиори остида футбол мубосақалари ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан 14 июль куни Қувасой шаҳридаги "Ниҳол" болалар соғломлаштириш оромгоҳида мана шундай футбол турнири ташкил этилди. Унда оромгоҳда хордиқ олаётган болалардан иборат 6 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Учрашувлар олимпия тизимида ўтказилди. Финал баҳсида иккинчи ва бешинчи гуруҳ йигитлари ўзаро рақобат олиб боришди. Баҳсда 2-гуруҳ футболчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Турнирдан сўнг Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Расулжон Юлдашев ва оромгоҳ раҳбари Катя Каримовалар сўзга чиқиб ғолибларни табриклашди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фарғоналик болалар учун аталган совғалари топширилди. Самимий руҳда кечган турнирдан оромгоҳ болалари бир олам қувонч олишди

Ҳожиакбар Жабборов
Қувасой шаҳридан махсус

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia