UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  4 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  5 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   5 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  5 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  5 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

Фарғона вилояти ҳокими: “Нефтчи” келаси мавсум олтин медаллар учун курашади. Бунинг учун жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз" Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими: “Нефтчи” келаси мавсум олтин медаллар учун курашади. Бунинг учун жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз"

"Нефтчи" кейинги мавсумда жиддий мақсадларни кўзлаган.

Фарғона вилояти ҳокимияти матбуот хизмати вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг мавсумни якунлаган "Нефтчи" клубига йўллаган табригини эълон қилди. Ушбу табрикда Хайрулло Бозоров "Нефтчи" клуби кейинги мавсум ҳам олтин меддаллар учун курашишини маълум қилган.


"Севимли “Нефтчи” жамоамиз футболчиларига, бош мураббий Виталий Левченкога, жамоанинг барча мутасаддиларига мавсум давомидаги ёрқин ўйинлар ҳамда чемпионатнинг сўнгги дақиқаларига қадар мухлисларга тақдим этилган ҳаяжонли онлар учун миннатдорчилик билдираман.

Ўзбек футболида ўз ўрнига ҳамда энг содиқ мухлисларга эга “Нефтчи” жамоаси, Худо хоҳласа келгуси мавсумда Суперлигада янада муносиб қатнашиб, олтин медаллар учун кураш олиб боради. Бунинг учун “Нефтчи”ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давом этамиз."


Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти ҳокими

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика