Фарғона вилояти ҳокими кубоги 29 январь куни старт олади

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 09:30
Ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги” мусобақасининг бу йилги баҳсларини 29 январь куни старт олади.

Фарғона вилояти Футбол федерацияси томонидан ташкил этилган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”да бу гал 12 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган.

Булар Олий лига вакиллари – “Нефтчи” (Фарғона, иккита таркиб билан), “Қўқон-1912” (Қўқон, иккита таркиб билан), “Навбаҳор” (Наманган), “Андижон” (Андижон), “Қизилқум” (Навоий), Биринчи лига вакиллари – “Цементчи” (Қувасой), “Ёзёвон лочинлари” (Ёзёвон), “Ўз Донг Жу” (Андижон), “Норин” (Наманган) ҳамда 2015 йилги Фарғона вилояти чемиони ва Кубоги соҳиби “ФарДУ-Футбол инфо” (Фарғона).

Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришади. Ўйинлар 29 январь куни бошланади. 6 февраль куни мусобақа ғолиби аниқланади.

Айтганча, бу сафар мусобақада Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам қатнашади. Бу эса мусобақага бўлган қизиқишни янада оширади.

Учрашувлар “Нефтчи СМ”, “Фарғона давлат университетининг спорт-соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Фарғона” марказий ўйингоҳи) ва “Нефтчи” Футбол мактабига қарашли стадионларда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги “Вилоят Ҳокими Кубоги”да “Қўқон-1912” жамоаси финалга қадар етиб борганди. Ҳал қилувчи баҳсда “Нефтчи”га имконият бой берилган.

Гуруҳлар ва мусобақа тақвими билан кейинроқ яна батафсил танишириб ўтамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›