UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ" Янгиликлар

"Фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ"

Криштиануга қарши ўйнаган, ҳозир эса метрода ишлаётган собиқ футболчининг футболдан кейинги ҳаёти.

Ирландиялик чап қанот ҳимоячи Робби Райан "Миллуолл" сафида 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган. Унинг клубдаги сўнгги ўйини 2003/04 йилги мавсумдаги Англия Кубоги финали бўлиб, унда у 19 ёшли Криштиану Роналдуни қўриқлаши лозим эди. 

"Роналду озғин, лекин бўйи мен ўйлаганимдан баландроқ эди. Ўшандаёқ у ақл бовар қилмайдиган футболчига айланиши аниқ эди. Марадона ажойиб, аммо менимча, Роналду ва Лео Месси – тарихдаги энг кучли футболчилар. Мен Криштиану Роналдуни қўриқлашга ҳаракат қилганимни фахрланиб айтишим мумкин. Одатда ўзим иштирок этган ўйинларни эслаб қололмайман, аммо буниси аниқ ёдимда. Ўйин бошлангандан 3-4 дақиқа ўтгач, тўп мен турган жойга думалаб келди. Ҳужумни бошлашим мумкин эди, лекин тўпни йўқотиб, кейин бутун ўйин давомида сариқ карточкага илинишни хоҳламадим. Афсуски, Роналду доимий равишда менга фаол қаршилик кўрсатди. Ҳаётимда биринчи марта мени алмаштиришганидан хурсанд бўлдим. Криштиануга қарши ўйнаш жуда қийин эди", – деб эслайди Райан.

Райаннинг ҳаётидаги асосий ўйин кутилганидек, "Манчестер Юнайтед"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси ва Роналдунинг ғалабали голи билан якунланди. Райан ўша ёзда "Миллуолл"ни тарк этди ва яна бир неча йил Англия клублари ("Бристоль Роверс"дан тортиб "Уэллинг Юнайтед"гача) шарафини ҳимоя қилди. Бироқ энг қизиғи кейинроқ бошланди: 2008 йилда фаолиятини якунлаган Робби тўсатдан бутунлай бошқа "манзара"га тушиб қолди.

"Ҳозирги пайтда мен Лондон метросида ишлайман. Поездлар тўхтаганида йўлларни таъмирлайман. Кечаси ишлайман, шу боис кам ухлайман, кунига тахминан 4-5 соат. Футболни деярли кўрмайман. Мен "Ливерпул"га мухлислик қиламан, бироқ "Юнайтед"га қарши охирги ўйинини кўрганим ҳам йўқ. Биринчи таймни томоша қилдим, кейин рафиқам билан сайрга чиқиб кетдим. Илгари футболни жуда яхши кўрардим, аммо ҳозир эмас. Бу худди оиладан ажралишга ўхшайди. Йилда бир марта Миллуоллга бораман, мухлислар мен билан доим яхши муносабатда бўлишади. Футболчилик фаолиятим давомида бойиб кетганим йўқ, лекин ҳозирги ишимни яхши кўраман, яхши оилам бор. Мен тўпни соғинмаяпман", – деди у.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика