Факт! "Бернли" "Олд Траффорд"даги сўнгги 4 ўйинида мағлуб бўлмаган

Mirjalol Normatov
18 апр 2021, 16:11
Бугун АПЛнинг 31-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Бернли"ни қабул қилади.

Қайд этиш керак, "Бернли" жамоаси манкунианликларнинг ноқулай рақиби ҳисобланади. Ушбу клуб "Олд Траффорд"да ўтган сўнгги 4 ўйинда мағлуб бўлмаган ва ушбу натижага эришган АПЛнинг ягона жамоаси ҳисобланади.

29.10.2016 "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 0:0
26.12.2017 "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 2:2
29.01.2019 "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 2:2
22.01.2020 "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 0:2

Аммо ушбу мавсумларда МЮ рақиби майдонида ғалабага эришган ва мезбонлар бирорта гол ҳам ура олишмаган.

Дастлабки даврадаги учрашувда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари Поль Погбанинг голи эвазига кичик ҳисобда ғалабага эришганди.

Бугунги учрашув соат 20:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia